Магли лақабли кўримсиз кучук қаҳрамонлиги учун тақдирланди
2012 йилда “дунёдаги энг бадбашара” деб тан олинган Хитойдаги пахмоқ кўппак қаҳрамонлик кўрсатгани учун тақдирланди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.
Магли лақабли кучук уч кунлик бўлганда ундан воз кечишган. Бу ҳам камлик қилгандек, у жудаям кўримсиз бўлиб улғайди. Бунинг учун у расмий “энг хунук кучук” мақомини олган.
Кўримсизлигига қарамасдан, Магли узоқ вақт кучук-терапевт бўлиб ишлаган ва Therapy Dogs Nationwide Британия ташкилотининг кўплаб лойиҳаларида иштирок этган. Ҳозир у 12 ёшда ва у нафақага чиққан.
Ўз фаолияти давомида Магли Лондонда Heroic Hounds унвони билан тақдирланган.
“У мени одамлар билан учрашганда ўзини қандай тутиш кераклигини аниқ билиши билан ҳайратга солади”, - кучукнинг беморлар билан учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди унинг соҳиби Бев Николсон.
Канистерапия – махсус танлаб олинган ва ўқитилган кучуклар ёрдамида даволаш ҳамда реабилитация қилиш усули.