Жамият | 14:25 / 12.05.2016
4679
1 дақиқада ўқилади

MH17 рейси ҳалокати туфайли уч фарзандидан айрилган австралиялик жуфтлик фарзандли бўлди

2014 йили Украинада Малайзиянинг Boeing самолёти ҳалокати туфайли уч фарзандидан айрилган жуфтлик яна ота-оналик бахтига эришди. Бу ҳақда Mashable хабар қилди. 

Маълум бўлишича, уларнинг оиласида қиз фарзанд туғилган. Унга Вайолет Мэй Мазлин исми берилган. 

“Шанба куни 14 ёшга тўлиши мумкин бўлган Мо, кейинги ҳафтада 12 ёшга кирадиган Эви, келгуси ойда 10 ёшни қаршилаши мумкин бўлган Отис ҳамда Ник бобомиз бизга ажойиб совға йўллашди. Вайолетнинг дунёга келиши бизнинг муҳаббат нафратдан устунлигини тўғрисидаги эътиқодимизни исботлайди”, - билдирди жуфтлик. 

Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти Амстердамдан Куала-Лумпур томон парвоз этаётганда 2014 йилнинг 17 июль куни Донецк вилоятининг шарқида уриб туширилган. Самолёт бортида 283 йўловчи ҳамда экипажнинг 15 нафар аъзоси бўлган. Йўловчиларнинг барчаси нобуд бўлган.