Спорт | 10:17 / 12.05.2016
4098
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов "Краснодар"нинг "Крилья Советов"га қарши ўйини вақтида жароҳат олди

11 май куни Россия чемпионатининг 28-тури доирасида "Краснодар" ва "Крилья Советов" жамоалари ўртасида учрашув ўтказилди. 

Краснодарликлар сафида бошланғич таркибда майдонга тушган Одил Аҳмедов баҳснинг 15-дақиқасида жароҳат туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Юрий Газинский майдонга туширилди. Бу ҳақда жамоа расмий твиттери орқали хабар берилган.

Аҳмедов рақиб ҳужумини тўхтатиб қолиш пайтида сонининг орқа қисмидан жароҳат олган.

Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг жароҳати қай даражада экани тиббий кўрикдан кейин аниқ бўлиши айтилган. 

"Краснодар" "Крилья Советов"ни Фёдор Смолов урган 3та гол эвазига мағлуб этди ва кейинги мавсумда еврокубокларда иштирок этишини кафолатлади.