Жамият | 15:16 / 12.05.2016
10418
1 дақиқада ўқилади

Оқбош қирғий балиқчини овидан маҳрум этди

Канаданинг Мейпл кўлида ғаройиб ҳодиса рўй берди, деб хабар қилмоқда Mashable. Унга кўра, Оқбош қирғий балиқчининг тутган овини ўғирлаб кетган. 

Гап шундаки, Мейпл кўли яқинида бутун округга донғи кетган оқбош қирғий яшайди. Нашрнинг огоҳлантиришича, у қармоққа илинган балиқни моҳирона олиб қочиши билан машҳур. 

Daily Mail’нинг ёзишича, ваҳший қуш яшин тезлигида парвоз эта олади. Ҳодиса видеолавҳаси интернетда эълон қилинган. Қирғий ўрмондан кутилмаганда учиб келиб, балиқни тутган ва ғойиб бўлган.