Жамият | 17:38 / 12.05.2016
5425
1 дақиқада ўқилади
Шанхайдаги кўчалардан биридаги ўтиш қисмига зебра сурати чизилди
Шанхай шаҳридаги кўчалардан бирининг йўловчилар ўтиш қисмига полициячилар ҳақиқий зебра суратини чизишди. Бу ҳақда Mashable хабар тарқатган.
Нашрнинг ёзишича, шу тариқа "зебра" деб ҳам аталадиган йўлакда ҳақиқатдан ҳам "зебра" пайдо бўлди.
"Йўлларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида гап кетаётган экан, баъзида шундай йўл билан эътиборни шу масалага қаратиш мумкин", деб қайд этилади нашрда.
Бу сурат "маҳорат билан чизилган ижод намунаси" сифатида баҳоланган.
Бу йўлак 200 минг киши истиқомат қиладиган туманда барпо этилган. Mashable нашрининг қайд этишича, Хитойда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез кузатилиб туради, айниқса аҳоли зич яшайдиган Шанхай ва Пекин шаҳарларида.