Спорт | 17:55 / 12.05.2016
3699
1 дақиқада ўқилади
«Тоттенҳэм» Почеттино билан шартномани 2021 йилгача узайтирди
«Тоттенҳэм» жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан ҳамкорликни узайтириш бўйича шартнома тузди.
Янги келишувга кўра, 44 ёшли мутахассиснинг лондонликлар клуби билан ҳамкорлиги 2021 йилгача давом этади.
Аргентиналик мутахассис «шпорлар» жамоасини 2014 йилда қабул қилиб олганди. У жорий мавсумда жамоа билан АПЛнинг иккинчи ўрнини эгаллади ва кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.