Украина президентининг қўшнилари уйини ҳарбий вертолёт ўққа тутгани маълум бўлди
Ҳарбий вертолёт электроникадаги носозлик туфайли Украина президенти Пётр Порошенконинг қўшнилари уйини ўққа тутди.
Украина ОАВи маълум қилишича, электрон тизим Порошенко уйи устида кузатув тизимини аниқлаб ишга тушган.
Украина қуролли кучларидаги манбанинг айтишича, вертолёт автоматикаси ракеталар ҳужумига қарши мудофаа кузатув тизими сигналларини таҳдид сигналлари сифатида қабул қилиб, "иссиқлик қопқонларини" чиқарган.
Аввалроқ Порошенко уйи ҳудудини назрат қилиб юрган вертолёт отган иссиқлик қопқонлари президентнинг қўшнилари – тадбиркорлар Владимир Костерин ва Наталья Жилинанинг уйига тушгани маълум қилинганди. Оқибатда тадбиркорнинг уйида ёнғин чиққан ва яшил ўсимликлар ёниб кетган. Таъкидланишича, уйнинг ўзига зарар етмаган.
Киев вилояти миллий полиция бошқармаси матбуот котиби Николай Жукович ушбу ҳолат бўйича ўзганинг мулкини қасддан йўқ қилиш ёки зиён етказиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Инфрақизил қаршилик кўрсатиш воситалари (иссиқлик қопқонлари) – инфрақизил ўзи нишонга олувчи каллакларга эга ракеталарга қарши қаратилган, ҳарбий авиацияда ишлатиладиган тизим.