Жаҳон | 10:08 / 13.05.2016
3484
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президенти самолёти жойлашган авиабаза теракт хавфи туфайли ёпиб қўйилди

Хавфсизлик кучлари АҚШ президентининг «ҳарбий ҳаво кучлари №1 борти» жойлашган бирлашган денгиз авиабазаси портлаш хавфи билан қилинган таҳдид туфайли вақтинчалик муддатга ёпиб қўйди. Бу ҳақда авиабаза твиттерида хабар қолдирилган.

«Бугун тахминан соат 17:15 (Тошкент вақти билан 02:15, жума) базанинг назорат ҳудудига бир аёл келиб танасида портловчи модда борлиги билан таҳдид қилди. Зудлик билан мазкур воқеалар бўйича масъуллар етиб келишди ва аёлни қўлга олишди. Портловчи моддалар бўйича мутахассислар ўтказган текширувдан кейин аёлнинг танасида бомба йўқлигини аниқлашган», — дейилади хабарда. 

Аниқланишича, базада ҳам кучайтирилган назорат ўрнатилган.