Спорт | 11:04 / 13.05.2016
2962
1 дақиқада ўқилади
«Арсенал» мухлисларнинг норозилигига қарамай Арсен Венгер билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлисларнинг кескин норозилигига қарамай жамоа бош мураббийи Арсен Венгер билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.
The Times берган хабарга кўра, жамоанинг бош акциядори Стэн Кронке француз мутахассисига икки йиллик янги шартнома таклиф қилмоқчи. Венгер бу таклифга октябрь ойига қадар жавоб бериши керак.
Мураббийнинг «Арсенал» билан амалдаги келишуви 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.