Бир гуруҳ муҳожирлар 10 йил мобайнида Лондондаги автомобиль тураргоҳида кун кечирган
Руминиядан келган бир гуруҳ муҳожирлар 10 йилдан бери Лондон марказидаги автомобиль тураргоҳидаги машиналарида истиқомат қилиб келишмоқда, деб ёзмоқда The Sun газетаси.
Муҳожирларнинг ўзлари газетага маълум қилишича, улар майда ишлар билан пул топишади, арзон маҳсулотлар истеъмол қилишади, қувват берувчи ичимликлар ичишади. Шунга қарамай, ватанларига қайтиш ниятлари ҳам йўқ, чунки Буюк Британиядаги молиявий вазият яхшироқ, деб ҳисоблашади.
«Бу ерда Руминиядагига қараганда кўпроқ тўлашади. Биз ватанимизда ҳафтасига топадиган пулимизни бир кунда ишлаймиз. Албатта, машинада яшаш ҳавас қиладиган нарса эмас. Аммо, шундай бўлса-да, Руминиядагидан яхшироқ», — деган муҳожирлардан бири.
Газетанинг қайд этишича, маҳаллий аҳоли тураргоҳда истиқомат қилувчиларнинг ахлоқларидан бир неча бор арз қилишган.