Жаҳон | 23:44 / 13.05.2016
7843
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти АҚШнинг “элчихона ахборотчиси” бўлган

Вақтинчалик Бразилия президенти вазифасини ўтаётган Мишел Темер АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши ва америка ҳарбийларига сиёсий хабарларни етказиш билан шуғулланиб келган, деб хабар беради WikiLeaks.

«Бразилиянинг янги президенти Темер АҚШ разведкаси ва америка ҳарбийлари учун элчихона ахборотчиси вазифасини бажарган», — дейилади порталнинг расмий твиттеридаги хабарда.

Хусусан, қайд этилишича, Темер АҚШ ҳукумати вакилларининг келажакдаги президентлик сайловлари ва партиялардаги вазиятлар юзасидан ўз фикрларини баён этган.