Жаҳон | 15:02 / 13.05.2016
4181
1 дақиқада ўқилади
Бразилия президенти лавозимини бажарувчи Мишел Темер янги ҳукуматни шакллантирди
Бразилия президенти Дильма Руссефф ўз лавозимини импичмент сабабли вақтинчалик тарк этгандан кейин уни лавозимини бажарувчи Мишел Темер янги ҳукуматни шакллантирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Вазирларнинг ўз лавозимларига киришишлари маросими мамлакат президенти қароргоҳи – Планалту саройида бўлиб ўтди.
Темер миллий иқтисодиётни тиклашга ваъда берди ва янги вазирлар маҳкамасини миллий қутқариш ҳукумати бўлишга чақирди.
Аввалроқ Мишел Темер янги лавозимини бажаришга расман киришгани маълум қилинганди.