Жаҳон | 14:57 / 13.05.2016
3091
1 дақиқада ўқилади
Курд жангарилари билан тўқнашувлар туфайли туркиялик 8 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Курдистон ишчилар партияси вакиллари билан бўлган тўқнашувлар натижасида Туркия армиясининг 8 нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Қайд этилишича, тўқнашувлар мамлакат жануби-шарқидаги Хаккари вилояти ҳудудида рўй берган.
Бундан олдинроқ Хаккари вилояти ҳудудида Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги вертолёт қулаб тушгани ва унинг 2 учувчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.