Спорт | 20:27 / 13.05.2016
6304
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: ФИФА бош котиби биринчи марта аёл киши бўлиши кутилмоқда
13 май куни Халқаро футболнинг федерациясининг (ФИФА) бош котиби лавозимини эгаллайдиган амалдор номи маълум қилинади. ТАСС агентлининг AFP маълумотига асосланиб хабар беришича, бу лавозимни тарихда илк марта аёл киши эгаллаши кутилмоқда.
"Бош котибнинг исми 13 май куни эълон қилинади, бу лавозимни аёл киши эгаллаши мумкин ва у европалик бўлмайди", дейилган манбада.
Айни вақтда Маркус Каттнер ФИФА бош котиби сифатида вақтинчалик фаолият юритмоқда. У ўтган йил охирида футболдаги фаолиятдан 12 йилга четлаштирилган Жером Валкенинг ўрнини эгаллаганди.
Вальке ФИФА Ахлоқ кодексининг 7та пунктини бузишда айбланган.