Жаҳон | 10:57 / 13.05.2016
4851
1 дақиқада ўқилади
Reuters: "Ҳизбаллоҳ" қўмондони Исроил ҳаво зарбаси оқибатида ўлдирилди
Ливаннинг шиа оқимидаги "Ҳизбаллоҳ" гуруҳи жанговар қаноти етакчиларидан бири Мустафа Бадриддин Исроил ҳарбий ҳаво кучлари зарбаси натижасида ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги гуруҳ баёнотига асосланган ҳолда.
Агентлик маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари чоршанбага ўтар кечаси Сурия-Ливан чегараси ҳудудига зарба берган.
2011 йили БМТнинг Ливан бўйича махсус трибунали Бадриддинни 2005 йили Ливан бош вазири Рафиқ Ҳаририйни ўлдиришда гумон қилган ва уни ҳибсга олиш учун буйруқ берган эди.