Спорт | 11:54 / 13.05.2016
5090
2 дақиқада ўқилади

Роналду MARCA Facebook Football Awards мукофотини қўлга киритди

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол бўйича Испания чемпионатининг 2015/16 йиллар мавсумидаги энг қиммат футболчиси деб топилди ва MARCA Facebook Football Awards мукофотини қўлга киритди. 

Marca газетаси “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали сўровнома ўтқазиб, унда “энг яхши ўйинчи”, “энг яхши ҳужумчи”, “энг қиммат футболчи”, “энг яхши мураббий” ва бир қатор номинациялар бўйича ғолибларни аниқлади. Унда 191 мамлакатдан 1,2 млн киши қатнашди. Якунга кўра, Роналду “энг яхши футболчи”, “энг яхши ҳужумчи” йўналишларида ғолиб бўлди. Португалиялик футболчи бу борада “Барселона”лик футболчилар Лио Месси ва Луис Суаресни ортда қолдирган. 

Мавсумнинг энг яхши мураббий сифатида “Атлетико” мураббийи Диего Симеоне, деб топилган. Бундан ташқари, ўз ўрнида энг яхшилар деб Лука Модрич, Кейлор Навас ва ҳимоячи Марсело Жуниорлар эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, MARCA Facebook Awards мукофоти Испанияда илк бор ўтказилмоқда.