"Ростов"нинг 11 футболчиси "Динамо"га қарши ўйиндан кейин допинг назоратдан ўтказиш учун олиб кетилди
Россия чемпионатининг 28-турида "Динамо"га қарши сафарда кечган учрашувдаги ғалабадан сўнг (3:1), ўйин тугагани ҳақидаги ҳакам ҳуштаги янграши биланоқ "Ростов"нинг майдондаги 11 нафар футболчиси допинг назоратидан ўтказиш учун олиб кетилди.
ФИФА тиббий департаментининг раҳбари Иржи Дворжакнинг маълум қилишича, "Ростов" футболчиларининг текширилиши уларнинг мельдоний қабул қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гаплардан кейин амалга оширилди.
"Спорт Экспресс"нинг хабарига кўра, донликлар учун жамоа футболчилари "Динамо"га қарши ўйиндан кейиноқ текширувдан ўтказиш учун олиб кетилиши кутилмаган ҳолат бўлган. ФИФАнинг 3 нафар допинг-офицери айнан шу ўйин ўтаётган майдонга юборилган ва допинг-синов жараёнини бошлашга киришган. Гап сийдик анализини олиш ҳақида кетган.
Бу олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда допинг назоратидан ўтказиш. "Ростов" футболчилари мельдоний қабул қилгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган.
Ходимларимиз "Динамо"га қарши ўйин вақтида стадионда бўлишди. Мен "Ростов" жамоаси хавфсизлик хизмати ва раҳбариятига сўралган ёрдамни кўрсатгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар барчасини тўғри тушунишди.
Яқин вақтлар ичида теширув пробаларини лаборатийлардан бирига жўнатамиз. Агар божхонада муаммолар туғилмаса, жума куни пробалар лаборатрияга етказилади, душанба куни натижаларни оламиз", - дея Дворжакнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри.
"Ростов" клуби Москванинг "Динамо"га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин очколари сонини 57тага етказиб олиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Кейинги турда жамоа ўз майдонида Екатеринбургнинг "Урал" жамоасини қабул қилади.