Жаҳон | 17:59 / 13.05.2016
8046
2 дақиқада ўқилади

Суриями ёки видео ўйин: Интернетда Россия элчихонаси твитлари муҳокама этилмоқда

Ҳар ҳолда, руслар Twitter’даги ўйинини янги босқичга олиб чиққанга ўхшайди. 

Маълумки, Россия мудофаа вазири 11 май куни матбуот анжумани ўтказиб, Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг террорчилар назоратидаги ҳудудига бир нечта юк машиналарида хлорли қўлбола ўқ-дорилар олиб келингани ҳақида маълум қилган эди. 

12 май куни эса, Россиянинг Лондондаги элчихонаси Твиттер ижтимоий тармоғида қуйидагичи твит қилган:

Айтиш жоизки, суратни аниқ кўролмаётган бўлсангиз, улар ҳақиқий Ҳалабдаги ҳақиқий кимёвий қурол ортилган ҳақиқий юк машиналари эмас. 


Бу "Command & Conquer" видео ўйини экранидан олинган суратдир. 

Балки холисроқ бўлиш ниятидадир, ҳар холда элчихона скрин-шотга изоҳ қолдиришни унутмаган: "Суратни иллюстрация мақсадида қўлланилган".


Шундан сўнг, элчихона вакиллари ўз ижодларидан илҳомланиб, Twitter оламига экстремистларнинг "ҳақиқий" суратларини  жойлашган.

CNN телеканалининг хабар қилишича, улар элчихонага гап нимадалигини билиш учун қўнғироқ қилишганида ҳеч ким жавоб бермаган. 

Афтидан, элчихонанинг Twitter’ида қандайдир қизиқ жараёнлар юз бераётган кўринади. 

12 май куни эрталаб Россия элчихонаси "Dead Snow" ўйинидан олинган скрин-шотни твит қилишга улгурганди.