Жамият | 16:13 / 13.05.2016
14261
1 дақиқада ўқилади
Тошкент аэропорти яқинида юз берган ЙТҲ туфайли ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди
Бугун, 13 май куни Тошкент аэропортидан Транспорт институти томон кетиш йўли – Қумариқ кўчасида "КамАЗ", "Дамас" ҳамда "Матиз" русумидаги автомашиналар иштирокида тўқнашув рўй берган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қилинди.
Ҳалокат натижасида бир киши ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг маълумотига кўра, қурбон – "Матиз" ҳайдовчиси.
Гуруҳ фойдаланувчилари барчани ҳушёрликка даъват этган.