Жамият | 15:04 / 13.05.2016
8241
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳайдовчи аёл 6 ёшли болани уриб юборди

10 май куни Тошкент шаҳридаги Олмазор туманидаги "Чилгутон" маҳалласи ҳудудида "Спарк" автомобили рулидаги аёл 6 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса соат 18:00-19:00 оралиғида Тахтапул Дарвоза кўчаси йўналишида содир бўлган.

Шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг UZ24 мухбирига маълум қилишича, бола катта реклама баннери орқасидан йўлга югуриб чиққан ва аёл уни пайқамай қолган.

Айрим гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл машина бошқараётиб телефонда смс-хабар ёзаётган бўлган, шу сабабли ўз вақтида тормоз босишга улгурмаган. Бу маълумотнинг аниқлиги тасдиқланмаган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙҲХБ ходимлари етиб келишган. Ҳайдовчи аёлга нисбатан қандай чора қўлланилгани ҳозирча номаълум қолмоқда.