Жаҳон | 15:59 / 13.05.2016
5521
1 дақиқада ўқилади

Toyota Tundra пикапида миллион миль босиб ўтган америкаликка янги машина совға қилишди

Toyota автокомпанияси АҚШда яшовчи кишига 1 миллион миль босиб ўтган эски Tundra пикапи ўрнига худди шундай машинанинг янгисини совға қилди. Бу ҳақида Carscoops нашри маълум қилди. 

Порталнинг хабар беришича, Виктор Шепард 2007 йилда кундалик ишга қатнаш учун Toyota Tundra пикапини харид қилган, ўтган тўққиз йил ичида у автомобилда 1 миллион милни босиб ўтган. Бу давр мобайнида машина 100дан ортиқ марта сервисга режали техник хизмат ва майда таъмирлаш ишлари бўйича мурожаат қилган, лекин пикапнинг асосий агрегатлари аввалгидек алмаштиришни талаб қилмайди. 

Компаниянинг Америкадаги офиси Шепардга янги Toyota Tundra автомобилини совға қилди, эскисини эса қайтариб олди: муҳандислар машинани кўриб чиқиб, унинг агрегатлари ҳолатини ўрганиб чиқишади.