Жамият | 17:47 / 13.05.2016
9133
1 дақиқада ўқилади
Жулия Робертс Канн фестивали қизил гиламидан оёқ яланг ҳолда ўтди
Ҳолливуд актрисаси Жулия Робертс Канн кинофестивали қизил йўлагидан яланг оёқ ўтди. Бу ҳақда USA Today хабар қилди.
У намойишга 12 май куни Жорж Клуни ҳамроҳлигида ўзи иштирокидаги “Молиявий махлуқ” фильмини тақдим этиш учун келди. Унинг эгнида қора классик оқшом кўйлаги бўлган.
Нашр хабарига кўра, Круаззетдаги фестиваллар ва конгресслар Саройи зинасига келганда актриса туфлисини ечиб, зинадан кўтарилган. Хизматчилардан бири туфлини олиб зинанинг юқорисига олиб чиқиб берган.
Актриса ўз ҳаракатига изоҳ бермади.
Нашр тахминига кўра, Робертс шунчаки баланд пошнадан кўтарилишдан қўрққан. Чунки кўпчилик меҳмонлар айнан шу ерда қоқилиб йиқилган.