Жаҳон | 13:56 / 14.05.2016
4669
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда «Толибон» жангариси ўзини портлатиб юборди
Ҳудкуш-террорчи Афғонистон жанубидаги полиция машғулотлар маркази яқинида ўзини портлатиб юборди, деб хабар қилмоқда Khaama Press.
Хуруж оқибатида камида 4 киши қурбон бўлган, 10дан ортиғи тан жароҳати олган.
Мазкур жиноят учун жавобгарликни «Толибон» радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.