Жаҳон | 16:54 / 14.05.2016
5516
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон Президент кунини давлат байрами сифатида эълон қилди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 16 ноябрь кунини Президент байрам куни сифатида эълон қилиш фармонини имзолади, дея хабар беради «Русская служба новостей». 

Байрам дам олиш кунларига тўғри келса, ҳисобга олинмайди.

Бир оз аввал Тожикистон Парламенти қуйи палатаси депутати мамлакат конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги амалдаги Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг қайта сайлашга имконият яратишига ишора қилган эди.