Хитойда автобуслар иштирокида юз берган иккита автоҳалокатда 11 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг турли қисмларида 14 май кундузи иккита жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲларда умумий ҳисобда 11 киши ҳалок бўлди, яна 70 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди (CCTV).
ЙТҲлардан бири маҳаллий вақт билан соат 13:30 да Хэнань вилоятининг Синь уездида юз берди. Юк машинаси қарама-қарши йўналиш бўйлаб кетаётган автобус билан тўқнашиб кетган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. ЙТҲ тергов қилинмоқда.
Иккинчи ЙТҲ маҳаллий вақт билан тахминан соат 15 ларда Чунцин ва Наньчуань шаҳарлари орасидаги йўлда юз берган. Бу автоҳалокатда бир нечта автомобиль ва автобус тўқнашиб кетган. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, яна 26 киши турли оғирликдаги жароҳатлар, 7 киши эса оғир жароҳатлар олган.
14 майда аввалроқ Хитойнинг Хубэй вилоятида автобус иштирокида яна битта ЙТҲ юз бергани маълум қилинганди. Ичида 51 йўловчи бўлган автобус йўл четидаги ариққа тушиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 24 киши жароҳат олганди.