Жаҳон | 09:05 / 14.05.2016
8725
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: ИШИД томонидан АҚШ ҳудудига хавф солувчи “жиддий таҳдидлар” йўқ

АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ИШИД террористик ташкилоти жангарилари Америка Қўшма Штатлари ҳудудига «жиддий таҳдид» сола олмаслигини қайд этди. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар беради.

У бу ҳақида генерал Лори Робинсоннинг АҚШ Қуролли кучлари шимолий қўмондонлигига янги раҳбар этиб тайинлангани шарафига ўтказилган маросимда айтиб ўтди. 

«Айни дамда ИШИД томонидан мамлакатимизга хавф солувчи аниқ таҳдидлар йўқ. Бироқ жангариларнинг асосий мақсади давлатимизга қарши террористик ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган», — дея қайд этди Картер.

Шунингдек, мудофаа вазири АҚШ ИШИДни Ироқ ва Сурияда тақиб қилиш учун пухта ҳаракат режасига эга эканлигини қўшимча қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш