Жаҳон | 16:00 / 14.05.2016
4421
1 дақиқада ўқилади

Швейцария суди Christian Louboutin пойафзалларида қизил пошнанинг сифат белгиси сифатида қайд этилишини рад этди

Швейцария суди Christian Louboutin пойафзал ишлаб чиқарувчисига мамлакат ҳудудида туфлиларнинг қизил пошнасини сифат белгиси сифатида қайд қилиш ҳуқуқини рад этди.  Бу ҳақида WIPR маълум қилди. 

Федерал маъмурий суднинг қарорида аёллар бренд пойафзали учун хос бўлган қизил ранг декоратив функцияни бажаради ва шу сабаб у сифат белгиси бўла олмайди. Манбада компания инстанциясининг қарори устидан Швейцариядаги Федерал Олий судига шикоят қилиши мумкинлиги билдирилган.

Шуниси қизиқки, Christian Louboutin қизил пошнали пойафзаллари Евроиттифоқ, Хитой, Австралия, Россия, Украина, Монако, Сингапур ва Норвегия ҳудудларида қонунан ҳимояланган сифат белгиси ҳисобланади.  

Франциянинг Christian Louboutin компаниясига 1992 йилда асос солинган. Пойафзал ва аксессуарлар дизайнида Swarovski тошлари, тўр ва экзотик чарм қўлланилади. Қизил пошналар - "лабутенлар"нинг ўзига хос фарқланувчи белгиси.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш