18 ёшли Ферстаппен "Формула-1"нинг Испания Гран-Приси ғолиби бўлди
"Ред Булл" пойгачиси Макс Ферстаппен Испания Гран-Приси ғолиби бўлди. 18 ёшли голландиялик пойгачи пойга тарихида ғолиб бўлган энг ёш пойгачи бўлди. Бу пойга Ферстаппеннинг "Ред Булл" жамоаси учун биринчи пойгаси бўлди. Ферстаппен жамоага россиялик Даниил Квятнинг ўрнига келганди. Россиялик эса пойгада 10-ўринни эгаллади.
2-ўринни "Феррари" вакили Кими Райкконен, 3-ўринни эса унинг жамоадоши Себастьян Феттель эгаллади. Биринчи ўрин учун курашаётган "Мерседес" вакиллари Нико Росберг ва Льюис Хэмилтон тўқнашиб кетиб, пойганинг биринчи даврасидаёқ курашни тўхтатишди.
"Формула-1". Испания Гран-приси.
1. Макс Ферстаппен (Red Bull Racing) — 66 айлана
2. Кими Райкконен (Scuderia Ferrari) +0.616
3. Себастьян Феттель (Scuderia Ferrari) +5.581
4. Даниэль Риккардо (Red Bull Racing) +43.950
5. Валттери Боттас (Williams) +45.271
6. Карлос Сайнс (Scuderia Toro Rosso) +1:01.395
7. Серхио Перес (Force India) +1:19.538
8. Фелипе Масса (Williams) +1:20.707
9. Женсон Баттон (McLaren) +1 давра
10. Даниил Квят (Scuderia Toro Rosso) +1 давра
11. Эстебан Гутьеррес (Haas) +1 давра
12. Маркус Эрикссон (Sauber) +1 давра
13. Жолион Палмер (Renault Sport F1) +1 давра
14. Кевин Магнуссен (Renault Sport F1) +1 давра
15. Фелипе Наср (Sauber) +1 давра
16. Паскаль Верляйн (Manor) +1 давра
17. Рио Харианто (Manor) +1 давра
18. Ромен Грожан (Haas) — маррага етиб келмади
19. Фернандо Алонсо (McLaren) — маррага етиб келмади
20. Нико Хюлькенберг (Force India) — маррага етиб келмади
21. Льюис Хэмилтон (Mercedes AMG F1) — маррага етиб келмади
22. Нико Росберг (Mercedes AMG F1) — маррага етиб келмади