Жаҳон | 13:28 / 15.05.2016
3505
1 дақиқада ўқилади
Бағдоддаги заводга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри атрофидаги ҳудудда жойлашган табиий газ заводига террорчи худкушлар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган. Бу ҳақда полициядаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Қайд этилишича, худкуш террорчилар минган автомобил завод ҳудудига кириб келган. Машина ичидан 6 киши чиққан ва завод қўриқчилари билан отишма уюштиришган.
Полициянинг қайд этишича, тўқнашув вақтида газ сақланувчи 3та омборхона ёниб кетган.