Жаҳон | 20:28 / 15.05.2016
4110
2 дақиқада ўқилади

Ироқ хавфсизлик кучлари 2015 йил бошидан бери 3,5 минг жангарини йўқ қилди

Ироқ хавфсизлик кучлари Ироқ ҳудудида 2015 йил бошидан бери ИШИДнинг деряли 3,5 минг жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазирлигининг Бағдоддаги ҳарбий операциялар қўмондонлиги расмий вакили Саъд Маън маълум қилди.  

Унинг айтишича, "Ироқ хавфсизлик кучлари отрядлари томонидан 2015 йил бошидан бери ИШИДнинг 3436 нафар жангариси, жумладан 232 снайпери йўқ қилинган". Маъннинг таъкидлашича, ҳукумат кучлари шу давр давомида "ИШИД назоратида бўлган 318 та аҳоли пунктини озод қилганлар". Ироқ армияси қўмондонлиги вакили қўшинлар "йирик калибрли пулёметлар ўрнатилган 165 жипни йўқ қилишга ва экстремистлар томонидан ташкил этилган 200 дан кўпроқ портловчи модддалар яширин омборларини аниқлашга муваффақ бўлишганини" маълум қилди.  

ИШИД Ироқ шимоли ва ғарбида 2014 йил ёзида фаол ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Ҳукумат фронтларда баъзи муваффақиятларга эришаётганига қарамасдан, вазиятни буриб, ҳанузгача мамлакатнинг бир қисмини назорат қилаётган террорчиларни батамом йўқ қила олмаяпти.