Канн кинофестивали меҳмонларини ИШИД гуруҳининг ҳужумини саҳналаштирган актёрлар қўрқитиб юборишди
Халқаро Канн кинофестивали меҳмонларини актёрлар томонидан саҳналиштирилган ИШИД террор гуруҳи жангарилари Антиб бурнидаги машҳур Hotel du Cap Eden-Roc меҳмонхонасига бостириб кириши видеоси қўрқитиб юборди. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар беради.
Саҳна кўриниши миллиардерлар учун интернет-аукциони ҳисобланган Oraxy веб-сайтининг реклама акцияси доирасида ташкил этилди.
13 май куни олти актёр ниқоб таққан ва мош рангдаги либослар кийган ҳолда денгиз бўйидаги ҳашаматли меҳмонхона олдига қора байроқ илинган тезюрар қайиқда сузиб келишган.
Сохта ҳужум вақтида кўпчилик меҳмонлар хавфсиз жой излаб, қочиб кетишган.
Газетанинг таъкидлашича, террорчиларнинг қайиқда сузиб келишига қарамай, меҳмонхона ходимлари ресторанда меҳмонларга таомларни узатишда давом этишган, аммо полицияни ҳам чақиришган.
Саҳна кўринишидан сўнг нашр француз интернет-компаниясини ўз пиар-чиқишини ўйламасдан амалга оширганликда айблади ва пайтда бундай ғоялар ноўрин эканлиги ҳақида фикр билдирди.