Карло Анчелотти: "Агар "Реал" бўлмаганда, 100 фоиз "МЮ"ни бошқарган бўлардим"
Янги мавсумдан "Бавария"ни бошқарадиган Карло Анчелотти ўз вақтида "Реал" ўрнига "Манчестер Юнайтед"да бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
"2013 йилда Алекс Фергюсон мени кечки овқатга таклиф қилди. У ўзига жуда қиммат вино буюртма қилди. Бироқ мен ўшанда "Реал" билан музокаралар олиб бораётган эдим.
Исталган мураббий Мадрид жамоасида тажрибага эга бўлиш учун ишлаб кўриши лозим. Агар испанлар билан музокаралар бўлмаганда, мен 100 фоиз "МЮ"ни бошқарган бўлардим.
"Челси" билан Англия чемпионати ва Кубогини ютдим, бироқ бўшатиб юборишди. "Реал" билан Чемпионлар Лигасини ютдим, яна бўшатиб юборишди. Фаолияти давомида бўшатилмаган бирорта мураббий йўқ. Фергюсон, Липпи, Капелло, Моуриньо ва Бенитесни ҳам бўшатишган.
Ҳозирча бўшатилмаган ягона мураббий – Гвардиола. Бироқ у ҳали жуда ёш ва бир кун албатта бўшатиб юборилган мураббийлар клубимизни тўлдиради", деб айтди Анчелотти.