«Наполи» Италия чемпионатининг кумуш медалларига эга чиқди
Футбол бўйича Италия А сериясида 14 май куни охирги тур доирасида 4та учрашув ўтказилди.
Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиб бўлган Туриннинг «Ювентус» клуби «Сампдория»га қарши учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 5:0.
Кумуш медаллар учун кураш олиб борган «Рома» ва «Наполи» клублари ҳам 38-турда зафар қучди. Римнинг «Рома» клуби «Милан» майдонидан зафар қучиб қайтди, шунга қарамасдан неаполликларни қувиб ўта олмади ва бронза медаллар билан кифояланадиган бўлди. «Наполи» Гонсало Игуаин хет-трики эвазига А серия билан муддатидан олдин хайрлашган «Фрозиноне»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Янги мавсумда «Ювентус», «Наполи» ва «Рома» клублари ЕЧЛда иштирок этади.
«Милан» 38-турдаги мағлубияти туфайли олтиликка ҳам кира олмади. «Сассуоло» эса очколари сонини «Фиорентина»ники билан тенглаштириб олганига қарамай, 6-ўринда мавсумни якунлади. «Интер» 4-ўринни банд этди.
«Ювентус» — «Сампдория» 5:0
Голлар: Патрис Эвра, 5 (1:0). Пауло Дибала, 15-пен (2:0). Пауло Дибала, 37 (3:0). Жоржо Келлини, 77 (4:0). Леонардо Бонуччи, 85 (5:0).
Четлатиш: Милан Шкриняр, 14 (С).
«Милан» — «Рома» 1:3
Голлар: Муҳаммад Салоҳ, 19 (0:1). Стефан Эль-Шаарави, 59 (0:2). Эмерсон, 82 (0:3). Карлос Бакка, 86 (1:3)
Огоҳлантиришлар: Локателли, 21; Мексес, 54; Адриано, 56; Доннарумма, 61.
«Наполи» — «Фрозиноне» 4:0
Голлар: Марек Ҳамшик, 44 (1:0). Гонсало Игуаин, 52 (2:0). Гонсало Игуаин, 62 (3:0). Гонсало Игуаин, 71 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо, 33 — Кривелло, 14.
Четлатиш: Мирко Гори, 13 (Ф).
«Сассуоло» — «Интер» 3:1
Голлар: Маттео Политано, 6 (1:0). Лоренцо Пеллегрини, 26 (2:0). Родриго Паласио, 31 (2:1). Маттео Политано, 39 (3:1).
Четлатиш: Жейсон Мурильо, 59 (И).