17 май об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 май куни ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, секундига 15-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.