Жаҳон | 18:21 / 16.05.2016
3272
1 дақиқада ўқилади

Amazon маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Amazon компанияси озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй буюмлари савдо маркаларини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилди. 

Хусусан, Happy Belly, Wickedly Prime, Presto! ва Mama Bear маркалари бозорнинг ранг-баранглигини бойитиши кўзда тутилган. Ушбу номлар остида Amazon ёнғоқлар, зираворлар, қуруқ чой, кофе, болалар озуқаси, витаминлар ва маиший техника ишлаб чиқаради. 

Компания фақат Amazon Prime’га аъзоликни расмийлаштирган фойдаланувчиларига ўз линияси маҳсулотларини таклиф этади. 

Компания маҳсулотлари Amazon сайтида май охирлари ёки июнь бошлари пайдо бўлиши кутилмоқда.