Жамият | 17:23 / 16.05.2016
10879
1 дақиқада ўқилади
Ўзбек олимлари сувсиз ерда боғ барпо қилиш йўлини ўйлаб топишди
Боғдорчилик ва гулчилик асослари сайтида хабар қилинишича, ўзбек олимлари сувсиз ерда боғ барпо қилиш усулини ишлаб чиқишган.
IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида тақдим этилган лойиҳа Андижон Қишлоқ Хўжалик институти ўқитувчи ва талабалари томонидан ишлаб чиқилган.
Унга кўра, тоғ ва тоғ олди жойларида фойдаланилмай ётган ерлар ўзлаштирилади. Ёмғир ва қор сувларини тўплаш, аккумуляция қилиш орқали ёзнинг чилласи ҳамда қурғоқчилик даврида ўсимлик ва дарахтлар суғорилади.