Ўзбекистон | 14:11 / 16.05.2016
10633
2 дақиқада ўқилади

“Асака” АТБга янги раҳбар тайинланди

Аҳмедхажаев Азим Исроилович “Асака” Акционерлик тижорат банки бошқарув раиси этиб тайинланди. UzDaily хабарига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 11 май куни тегишли қарор чиқарган. 

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, 2011 йилдан буён Аҳмедхажаев Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Энди у 2016 йилнинг февраль ойида вазифасидан озод этилган Қаҳрамон Ориповнинг ўрнини эгаллади. Орипов 2007 йилнинг апрелидан буён банкка раҳбарлик қилганди.

1995 йили ташкил этилган "Асака" банки Ўзбекистоннинг энг катта иккинчи тижорий банки ҳисобланади. Унинг асосий акциядорлари — Молия вазирлиги (54 фоиздан ортиқ), "Ўзавтосаноат" компанияси (қарийб 13 фоиз), Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (қарийб 13 фоиз), Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясидир.

Банк сайти маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолати бўйича, “Асака” АТБ жами активлари 8,1 триллион сўмни, жами капитали эса 955,7 миллиард сўмни ташкил этади.