Спорт | 18:37 / 16.05.2016
11652
1 дақиқада ўқилади

Болгариялик собиқ футболчи «Реал» жамоаси устидан кулди

Каталониянинг «Барселона» ва Болгария терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Христо Стоичков ўзининг «Инстаграм»даги шахсий саҳифасида каталонияликлар Испания чемпионлиги учун «Реал»ни ортда қолдирганига бағишлаб иккита сурат жойлаштирди. 

Биринчи суратда собиқ футболчи «Атлетико» либосини ушлаб турган ҳолда «Реал» футболкасини оёқ остига ташлаб суратган тушган. Стоичков расмга — «Ҳа-ҳа» дея изоҳ қолдирган.

Бундан ташқари, Христо танасига «Реал» логоси ёпиштирилган ҳолда футбол ўйнаётган чўчқалар суратини жойлаштириб: «Ҳа-ҳа, лигада иккинчи ўринни олган омадсизлар мана шунақа машғулот ўтказишади», деб ёзиб қолдирган.