Спорт | 14:46 / 16.05.2016
4716
1 дақиқада ўқилади

«Борнмут»га қарши ўйин қолдирилгани учун «МЮ» 3 млн фунт зарар кўрди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти маълум қилишича, 15 май кунги «Борнмут»га қарши ўйин учун чипта сотиб олган мухлислар 17 майга қолдирилган ўйинга ҳам шу чипта билан кира олади.

Goal.com хабарига кўра, ўйин санасининг ўзгартирилиши «қизил иблислар» учун жами 3 миллион фунт миқдорида зарар келтирган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг охирги тури доирасидаги ўйин бошқа ўйинлар билан бир вақтда, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши керак эди. Аммо ўйин арафасида «Олд Траффорд» трибуналаридан бирида шубҳали буюм аниқланди ва ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганида мухлислар эвакуация қилиниши бошланиб, ўйин қолдирилди.

Мухлислар олиб чиқиб кетилгач, сапёрлар шубҳали буюмни портлатиб йўқ қилишди.

Кейинроқ маълум бўлишича, бу бомба макети эди, у 1 ҳафта олдин ўтказилган машғулот вақтида унутиб қолдирилган.