Фан-техника | 19:52 / 16.05.2016
4574
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Airbus самолётлари операцион тизимида хато топди

Британиялик экспертлар Airbus операцион тизими созламаларини қўлда ўзгартиришга ҳаракат қилганда топган хатоси ўтган йилнинг июнида Белфаст аэропортидаги ёқимсиз ҳодисага сабаб бўлган. Бу хулоса Британиянинг ҳаво ҳалокатларини ўрганувчи бўлими томонидан билдирилган. Бу ҳақида MarketWatch хабар қилди

Ўшанда easyJet компаниясининг Airbus A319 самолёти 161 нафар йўловчиси билан қўниш майдонидан ташқарига чиқиб кетишига бир бахя қолганди.

Ҳаво кемаси учувчилари борт ҳужжатларининг компьютерлаштирилган электрон тизими созламасини беихтиёр ўзгартириб юборишди, самолёт ҳавога кўтарилгандан кейингина буни англаб етишган. Тергов хулосасида учувчиларга борт ҳужжатлари тизимига киритилган маълумотларни қайта текшириб чиқиш маслаҳат қилинади.  Маърузада таъкидланишича, Airbus қурилмада учувчилар томонидан нотўғри маълумотлар киритилишининг олдини олувчи ўзгартиришлар киритган. Шундай янгиланиш Белфастдаги ҳодисадан бироз аввал ишлаб чиқилганди, бироқ easyJet дастурни янгиламаган ва Airbus'нинг маълумотлар киритиш қоидаларига доир йўриқномасига риоя қилмаган. 

Airbus ва easyJet ҳодисани тўлиқ ўрганиб чиқиб, экспертларнинг хулосасини тасдиқлашди ҳамда бундай ҳолат такрорланмаслиги учун барча чораларни кўришга ваъда беришди.