Эронда Instagram’дан ахлоқсизлик билан фойдалангани учун 2 йил давомида 170 киши ҳибсга олинган
Эрон ҳукумати Instagram ижтимоий тармоғидан ахлоқсизлик йўлида фойдаланганлик айби билан саккиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Теҳрон компьютер жиноятчиликлари бўйича суд раиси Жавад Бабай сўзларига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Ҳибсга олиш ишлари “Ўргимчак II” операцияси доирасида амалга оширилди. Операция икки йил давомида олиб борилди ва унда ёлланма агентлар ҳам иштирок этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мақсади ҳижобсиз суратларини жойлаштирган аёл-моделларни қўлга олиш эди. Чунки Эронда аёлларнинг ҳижобсиз атрофдагиларга кўриниши ман этилган.
Суд мурожаатида Instagram – суратлар ва видеоларни алмашиш учун иловада ўз аккаунтини юритган 170 киши – фотографлар, гримёрлар, моделлар ва гўзаллик салони бошқарувчилари номлари келтирилди.
“Улар ислом дини тартибларига зид бўлган аҳлоқсиз маданиятни тарғиб қилган”, - дейилади суд раиси мурожаатида.
Бундан ташқари, ҳибсга олишдан ташқари ҳукумат 20дан ортиқ гумондорга нисбатан жиноий иш қўзғатган.
Эронда Facebook, Twitter ва YouTube тақиқланган. Бироқ Instagram эронликлар ўртасида жуда оммалашган.