Жаҳон | 11:11 / 16.05.2016
3256
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган 6 киши иш жараёнида ҳалок бўлди

Пекин шаҳри ташқарисидаги олтин қазиб олиш шахталаридан бирида ноқонуний равишда ишлаган 6 киши иш чоғида нобуд бўлди. Бу ҳақда Sina порталига асосланиб РИА Новости хабар қилди.

Фожиа Пингу туманида содир бўлган. Яна бир жароҳатланган кончи шифохонага етказилган.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, олти киши ҳибсга олингани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.