Жаҳон | 11:40 / 16.05.2016
5056
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда навбатдаги портлаш юз бериши туфайли 4 киши жабрланди

Истанбул шаҳрининг Молтепа тумани ҳудудида навбатдаги теракт юз берди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу портлашдан 4 киши жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, портловчи қурилма йўлнинг ер остидан ўтиг қисмида қолдириб кетилган пакет ичида бўлган.

Айни вақтда ҳодиса юз берган ҳудудда мутахассислар ва полициячилар иш олиб бориб, ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда.