Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:30 / 16.05.2016
6318
1 дақиқада ўқилади
Колумбиянинг банан етиштириладиган даласида мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар аниқланди
Колумбия полицияси мамлакат банан плантацияларидан бирида 8 тонна гиёҳванд моддаларни мусодара қилди, дея хабар қилмоқда Британиянинг Sky News телеканали.
Хабарларга кўра, Панама чегараси яқинидаги Турбо аҳоли пунктидаги банан даласида аниқланган наркотиклар «Усуга тўдаси»га тегишли бўлган.
Полиция уч нафар гумондорни қўлга олишга муваффақ бўлган, яна шунча киши жуфтакни ростлаган.
8 тонна гиёҳванд моддаларнинг 1,5 тоннаси жўнатиш учун ҳозирлаб қўйилган бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш