Жаҳон | 09:07 / 16.05.2016
3996
1 дақиқада ўқилади
Лондонда икки қаватли автобус дўконга бориб урилди
Лондоннинг шимолида йўловчилар олиб кетаётган икки қаватли автобус дўконлардан бирининг пешойнасига бориб урилди. Бу ҳақда Лондон тез ёрдам хизмати маълум қилди.
Нохуш воқеа Харлсден Хай-стрит кўчасида юз берди. Шифокорларнинг маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 13 киши жароҳат олди, улардан 2 нафари оғир жароҳатлар олган. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
ЙТҲга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.