Фан-техника | 18:30 / 16.05.2016
4180
1 дақиқада ўқилади
McAfee асосчиси WhatsApp мессенжери ҳимоясини бузиб шифрланган хабарини қўлга киритгани ҳақида айтди
McAfee антивирус компанияси асосчиси Жон Макафининг қайд этишича, Android операцион тизими заифликлари натижасида WhatsApp мессенжерини бузиб кириш мумкин. Бу ҳақда Engadget нашри хабар тарқатди.
Макафининг айтишича, Android операцион тизимидаги заифликлар натижасида унинг жамоаси мессенжернинг шифрланган хабарини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Тасдиқ сифатида у журналистга мессенжер ўрнатилганидан кейин ундаги шифрланган ёзувлар тасвирини тақдим этган. Шунингдек, у барча зарур маълумотларни кибер хавфсизлик бўйича тадқиқот ўтказувчи Cybersecurity Ventures компаниясига юборган.
LIFARS компанияси Макафининг гапларини инкор этган. Уларнинг фикрича Макафи шунчаки клавиатура орқали шифрларни терган, шунингдек у айғоқчи софтдан фойдаланган.