Жаҳон | 12:04 / 16.05.2016
6025
2 дақиқада ўқилади

Microsoft оддий русумли Nokia телефонлар ишлаб чиқариш бизнесини сотмоқчи

“Microsoft” корпорацияси “Nokia” маркали уяли алоқа телефонларини ишлаб чиқариш бўйича бизнесини сотиш тўғрисида жиддий ўйланмоқда. Бунда смартфонлар эмас, балки оддий телефонлар назарда тутилган. Бу ҳақда Mobile Device хабар қилди. 

Ушбу режалар ҳақида ҳали расман маълум қилинмади, бироқ кўриниб турибдики, софтвер гиганти яхшигина даромадли савдосига қарамасдан ушбу корхонадан манфаатдор эмас. 

“Foxconn” хитой компанияси фин телефонлари ишлаб чиқариш бизнесини сотиб олишга қизиқиш билдирган. Nokia уяли алоқа телефонлари Lumia смартфонларидан бир неча баробар яхшироқ сотилишига қарамай, бизнес сотиб юборилгач, компаниянинг тахминан 50 фоиз ходими ўз ишидан айрилади, қолганлари эса бошқа бўлимларга йўналтирилади. 

Бундан жиддий қадамлар “Microsoft”нинг мобил бизнесни қайта тузиш бўйича глобал режасида кўзда тутилган. Аввалроқ, савдоси ўта пастлиги туфайли Lumia смартфонлари ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ҳақида маълум қилинганди.