Жаҳон | 18:26 / 16.05.2016
3160
1 дақиқада ўқилади

Nintendo ўз видеоўйинлари қаҳрамонлари тўғрисида фильм суратга олишга қарор қилди

Япониянинг Nintendo Co. видеоўйинлар ишлаб чиқарувчиси кино ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. Бу ҳақида Япониянинг Asahi Shimbun газетаси хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 2-3 йил ичида Nintendo ўз видеоўйинлари персонажлари - "Супер Марио"даги Марио ҳамда "Зельда ҳақида афсоналар"даги Линк иштирокида 3D-мультфильм суратга олиши мумкин.

Тацуми Кимисима тафсилотларга ойдинлик киритмади, аммо Nintendo тўлақонли кино ишлаб чиқариш учун ҳамкор қидираётгани ва бир неча студиялар билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. 

Nintendo матбуот котиби Макото Вакаэ The Wall Street Journal'га маълум қилишича, Nintendo ўз персонажларидан фойдаланишга лицензия берибгина қолмай, молиявий кўмак кўрсатади ҳамда кино ишлаш жараёнида бевосита иштирок этади, ҳал қилувчи қарорларни чиқаради.