Жаҳон | 12:14 / 16.05.2016
3073
1 дақиқада ўқилади

Пекинда Зика вирусига чалиниш бўйича биринчи ҳолат қайд этилди

Пекин соғлиқни сақлаш ҳамда режали бола туғиш масалалари бўйича қўмита Хитой пойтахтида биринчи марта Зика вируси қайд этилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар қилди. 

Қўмита хабарида келтирилишича, Шаньдун провинцияси, Яньтай шаҳрида яшовчи 29 ёшли аёл Венесуэлага бориб келган. 

11 май куни аёлнинг ҳарорати кўтарилган ва танасида тошмалар пайдо бўлган. 13 май куни у Пекинга учиб келган. Пекин аэропорти чегара назорати хизматида санинспекция ходимлари томонидан унда Зика вируси аломатлари бор деган гумон билан шифохонага йўналтирилган. 

Текширув натижаларига кўра, аёл Зика вирусига чалингани тасдиқланди. Ҳозир унин ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.