Фан-техника | 21:17 / 16.05.2016
6189
1 дақиқада ўқилади
Samsung сёрфинг учун инновацион доска яратди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси сёрфинг учун доскага электрон компонентлар ва симсиз алоқа функцияларини жорий қилди, деб хабар бермоқда TheVerge нашри.
Galaxy Surfboard деб ном олган бу доска LED-дисплей ва Samsung Galaxy S7 смартфони учун слотга эга, булар фойдаланувчи доскада денгизда учаётганда унга ташқи дунё билан боғланиш учун хизмат қилади.
Экранда соҳилда турган мураббийнинг кўрсатмалари ҳамда танишларнинг хабарлари намойиш қилиниши мумкин. Бундан ташқари, дисплейга айни вақтдаги атроф-муҳит шароитлари, жумладан, шамол йўналиши, тўлқинларнинг даврийлиги ва баландлиги ҳақида фойдали маълумотлар бериб турилади.